Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркия кончилик соҳасига инвестицияларни муҳокама қилишди

UzDaily · 22.01.2026 · 12:05 · 237 views
Ўзбекистон ва Туркия кончилик соҳасига инвестицияларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркия кончилик соҳасига инвестицияларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов, вазирлик мутассаддилари билан биргаликда MTA Tashkent Mining компанияси директори Рамазан Сари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар Туркия Минерал ресурсларни разведка қилиш ва қидириш бош бошқармаси (МТА) билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, истиқболли майдонлар, ер участкаларининг онлайн аукцион орқали тадбиркорларга таклиф қилинаётгани, “Ер қаъри тўғрисидаги” янги таҳрирдаги қонунда инвесторлар учун берилган имтиёз ҳамда таклифлар ҳақида фикр алмашилди.

UzDaily · 👁 237 views · 22.01.2026 · 12:05