Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия икки томонлама келишувларни амалга оширишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади

Дилафруз Ниязова · 11.08.2025 · 21:50 · 311 views
Ўзбекистон ва Туркия икки томонлама келишувларни амалга оширишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади
Ўзбекистон ва Туркия икки томонлама келишувларни амалга оширишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирликлари икки давлат ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини тасдиқладилар.