Валюта курслари 23/05/2025
$1 – 12904.51
UZS – -0.26%
€1 – 14575.64
UZS – -0.61%
₽1 – 161.99
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 26/04/2025 Ўзбекистон ва Stirling Foundation инклюзив ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Stirling Foundation инклюзив ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Американинг "Тhe Stirling Foundation" компанияси вакиллари билан учрашди.

Тҳе Стирлинг Фоундатион глобал хайрия жамғармаси бўлиб, 2008 йилда ташкил этилган. Бош қароргоҳи АҚШнинг Юта штатида жойлашган. Ҳозирда Фонд 40 та давлатдаги 100 дан ортиқ ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Яқин Шарқ, Африка, Шарқий Европа, Марказий Осиё ва МДҲда, жумладан, Озарбайжон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда лойиҳалари мавжуд.

Учрашув давомида ҳамкорликнинг бир қанча истиқболли йўналишлари, жумладан, Инклюзив таълимнинг Миллий модели концепциясини жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш, педагог кадрлар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш, ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун транспорт ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш (инклюзив муҳит яратиш) лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил қилиш, мактаблар ташкил этиш ва инклюзив таълим учун ўқитувчилар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР