Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашдилар

Дилафруз Ниязова · 11.04.2026 · 14:48 · 193 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашдилар
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашдилар  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. 

Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказадилар. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.