Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ва янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди

UzDaily · 26.02.2025 · 11:50 · 282 views
Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ва янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ва янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган автомобиль ҳамда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳамда мазкур йўл қуриб битказилгунга қадар, Қашғар – Иркештом – Ўш мультимодал йўлаги орқали юк ташувларини ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.