Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги муносабатлар кенгаймоқда

Дилафруз Ниязова · 07.08.2025 · 13:15 · 255 views
Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги муносабатлар кенгаймоқда
Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги муносабатлар кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Португалия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Изабель Ксавьер билан учрашув ўтказди.

Учрашувда А.Ксавьер хоним Ўзбекистоннинг бугунги инвестициявий ривожланиш суръатларини юқори баҳолади ҳамда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Мулоқот чоғида таълим, туризм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Португалия Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилаётган мамлакатлардан бири эканлиги таъкидланди. 

Томонлар халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини янада кучайтириш борасида келишиб олди.