Ўзбекистон ва Мадрид инвестиция ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Мадрид инвестиция ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Мадрид инвестиция ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонасида Мадрид автоном ҳамжамиятининг давлат ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича бош бошқармаси директори Гильермо Киркпатрик де ла Вега билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат жараёнида Ўзбекистон­–Испания муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, икки томонлама ва минтақавий даражада амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбатдошга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, хорижий шериклар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

1Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг йирик бизнес вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди›

2Ўзбекистон ва БАА кимё саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда›

3Абу-Дабида Ўзбекистон ва БАА ўртасида шаҳарсозлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди›

4Наманганда етиштирилган маҳсулотлар БАА ва Қатар бозорига чиқмоқда›

5Ўзбекистон делегацияси халқаро электротехника кўргазмасида фаол қатнашди›

Музокаралар давомида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Испания томони амалий ҳамкорлик учун устувор шерик сифатида Тошкент вилоятининг юқори салоҳиятини таъкидлаб, аниқ инвестиция ва амалий лойиҳаларга йўналтирилган ҳолда, айнан ҳудудий даражада ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларига катта эътибор қаратилди. Энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари, саноат ускуналарини етказиб бериш, автомобилсозлик, фармацевтика саноати, шунингдек, тиббий ва технологик йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади. Барча белгиланган йўналишлар бўйича ишчи маслаҳатлашувларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг