Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва KEXIM тоғ-кон саноатида қўшма лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 06.03.2026 · 12:30 · 269 views
Ўзбекистон ва KEXIM тоғ-кон саноатида қўшма лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва KEXIM тоғ-кон саноатида қўшма лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 5 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари F.Xamidova, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Корея Экспорт-Импорт банкининг (The Export-Import Bank of Korea – KEXIM) Тошкентдаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш, тоғ-кон саноати ва геология соҳасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар стратегик минерал хомашё халқаро таъминот занжирлари барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш борасида фикр алмашдилар.