Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказишади

UzDaily · 18.04.2016 · 17:54 · 756 views
Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказишади
Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Канада миллий терма жамоалари 2016-йилнинг июнь ойида ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Ўзбекистон футбол федерациясининг маълумотларига кўра, мазкур учрашув 7- июнь куни Австрия давлатида бўлади ва бу 2018-йилдаги жаҳон чемпионати навбатдаги саралаш босқичига тайёргарлик вазифани ўтайди.

Хабарингиз бор, 12-апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё қитъаси 3-саралаш босқичига қуръа ташланиб, унинг натижаларига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олди.

Бизнинг гуруҳдан Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатор ва Сурия термалари жой олишди.

UzDaily · 👁 756 views · 18.04.2016 · 17:54