Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкентда кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкентда кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилиши ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли тадбир муносабати билан Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Коо Юн Чеол бошчилигидаги делегация ҳам мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида мартабали меҳмон пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, мазкур муассасада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Коо Юн Чеол бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув ташкил этилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар тиббиёт соҳасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Бу эса мазкур йўналишда янги қўшма лойиҳалар рўёби учун кенг йўл очяпти.
Хусусан, 2020 йилда Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган, қиймати 130 миллион АҚШ долларига тенг Болалар миллий тиббиёт маркази Жанубий Корея билан ҳамкорликда амалга оширилган мега-лойиҳалардан биридир. Мулоқотда жаноб Коо Юн Чеол ушбу муассаса фаолиятини юқори баҳолади.
Айни пайтда ушбу марказ ҳудудида Корея Республикасининг иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) билан биргаликда янги шифохона қурилиши режалаштирилаётгани таъкидланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 149,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 124 миллион доллари Корея Эксимбанки орқали тақдим этиладиган кредит маблағларидир, 25,8 миллион доллари эса Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
Лойиҳа доирасида барпо этиладиган 300 ўринли тўртинчи тоифали замонавий тиббиёт муассасасида 700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Бу ерда йилига 8,5 мингтагача юқори технологик операциялар бажариш имконияти яратилади.
Меҳмонлар янги мажмаунинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Якунда томонлар Корея Республикасининг иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) билан ҳамкорликда пойтахтимизда қиймати 424,3 миллион долларлик тиббиёт кластер