Иқтисод

Ўзбекистон ва Жаҳон банки кончилик соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки кончилик соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Жаҳон банки кончилик соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Жаҳон банки кончилик ва геология соҳаларини барқарор ривожлантириш, давлат сиёсатини такомиллаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар берди.

Учрашув 28 сентябрь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Ҳамидова, вазирликнинг масъул ходимлари ҳамда Жаҳон банки делегацияси вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Томонлар соҳаларни барқарор ривожлантириш, давлат сиёсатини такомиллаштириш, илғор халқаро стандартларни жорий этиш ва қиймат яратиш занжирларини ривожлантириш билан боғлиқ икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқди.

Учрашувда Women in Mining Uzbekistan миллий платформасини ривожлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамалар доирасида томонлар кончилик ва геология соҳасида аёлларнинг касбий ва лидерлик салоҳиятини ошириш бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, аёлларнинг соҳадаги техник ва раҳбарлик лавозимларида иштирокини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.