Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзметкомбинат» корхонани 2026–2035 йилларда ривожлантириш стратегияси бўйича дастлабки хулосаларни муҳокама қилди. Лойиҳани бошқариш қўмитасининг биринчи йиғилиши 20 ноябрь куни компания бошқаруви раиси Б. Т. Абдуллаев раислигида бўлиб ўтди.
Ernst & Young (EY) ва Infrasia мутахассислари ишлаб чиқилаётган стратегия бўйича дастлабки хулосаларини тақдим этдилар.
Йиғилиш иштирокчилари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хомашё билан таъминлаш ва маҳсулот таннархини пасайтириш масалаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, инвестиция лойиҳалари ҳамда комбинатнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Стратегия корхонани модернизация қилиш ва унинг саноат соҳасидаги мавқеини янада мустаҳкамлашни назарда тутади.