Ўзбекистон ва Грузия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Грузия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев бошчилигидаги делегация Грузияда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Грузия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Лаша Долидзе билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида узумчилик, виночилик, зайтунчилик, ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Грузия қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳамда унинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Мазкур учрашув икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва тажриба алмашинувини кенгайтиришга хизмат қилади.