Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Лазиз Қудратов Сеулда янги инвестиция лойиҳаларини тасдиқлади

UzDaily таҳририяти · 27.06.2026 · 19:00 · 26 views
Лазиз Қудратов Сеулда янги инвестиция лойиҳаларини тасдиқлади

Лазиз Қудратов Сеулда янги инвестиция лойиҳаларини тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг Қатар ҳамда Япониядан кейин 24–26 июнь кунлари Корея Республикасига амалга оширган ташрифи икки томонлама сармовий шерикликни янги босқичга олиб чиқди.

Сеул шаҳрида Лазиз Кудратов Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Қу Юн Чол ҳамда Савдо, саноат ва энергетика вазири Ким Жон Хван билан стратегик музокаралар ўтказди, унда иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш ва кенг кўламли лойиҳаларни бошлаш бўйича йўл харитаси келишиб олинди.

Ташрифнинг молиявий-ижтимоий қисмида Корея Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Хван Ки Ён ва KOICA агентлиги раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди, уларда лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш, банклараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ижтимоий дастурлар учун грантлар ажратиш механизмлари батафсил кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, вазирлик делегацияси Кореянинг етакчи корпорациялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди, натижада инфратузилма, туризм, қурилиш материаллари, ритейл, металлургия, энергетика, нефть-газ, кимё, машинасозлик, молия ва робототехника каби стратегик тармоқларда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.