Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистон ва Хитой сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

UzDaily · 22.06.2026 · 15:30 · 22 views
Ўзбекистон ва Хитой сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Хитойнинг етакчи “Shanghai Linkwise Data Intelligence” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида “Ўзбекистонда модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича эришилган натижаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда рақамли таълим йўналишини янада ривожлантириш, сунъий интеллектни таълим тизимига жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар истиқболдаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

UzDaily · 👁 22 views · 22.06.2026 · 15:30