Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

UzDaily · 20.02.2025 · 17:33 · 447 views
Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари, Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, кутилаётган тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашдилар.

Томонлар Ўзбекистон ва Франция халқлари ўртасидаги алоқалар мисли кўрилмаган даражада ривожланаётганини алоҳида таъкидладилар.

Бахтиёр Саидов таъкидлашича, Ўзбекистон ва Франция халқларини бой тарихий мерос бирлаштириб туради, икки томонлама муносабатларда эришилган тараққиёт ҳайратга солади ва келажак янада умидбахш кўринишга эга.