Тошкент—Нурафшон йўлида ҳаракат вақтинча чекланади
Тошкент—Нурафшон йўлида ҳаракат вақтинча чекланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 21 июлдан Тошкент ва Нурафшонни боғловчи D-002 автомобиль йўлининг бир қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади. Чекловлар йўл-қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий этилади.
Масъул хизматлар маълум қилишича, ҳаракат Янги кўприкдан бошланадиган йўлнинг 4-километридан «Авангард» маҳалласи ҳудудидаги 9-километргача бўлган қисмида тўлиқ тўхтатилади.
Ҳайдовчиларга йўналишни олдиндан режалаштириш, айланма йўллардан фойдаланиш, шунингдек вақтинчалик йўл белгилари талаблари ва йўл хизмати ходимларининг кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилди.
Шунингдек, автомобилистлардан вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан муносабатда бўлиш ва Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.