7
Туризм

Ўзбекистон ва Дубайнинг QE2 академияси туризм мутахассисларини тайёрлашга келишиб олди

Ўзбекистон ва Дубайнинг QE2 академияси туризм мутахассисларини тайёрлашга келишиб олди
Ўзбекистон ва Дубайнинг QE2 академияси туризм мутахассисларини тайёрлашга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 декабрь куни Дубай шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Амирликларнинг “Queen Elizabeth II Hospitality” академиясига ташриф буюрди.

Мазкур ташкилот Дубайнинг биринчи ва ягона касбий тайёргарлик академияси бўлиб, туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлайди.

“QE2 Асадемй” директори Патрик Кудин круиз лайнерлар ва мамлакатдаги меҳмонхоналар учун малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Шунингдек, Академия Самарқанд “Ипак йўли” университети, Тошкент Туризм коллежи ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан тўғридан-тўғри амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашув натижасида томонлар Англашув меморандуми ишлаб чиқишга ва уни онлайн шаклда имзолашга келишиб олди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.