7
Спорт

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Венесуэлани 5:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Венесуэлани 5:2 ҳисобида мағлуб этди
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Венесуэлани 5:2 ҳисобида мағлуб этди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар футбол терма жамоаси иккинчи назорат учрашувида Венесуэла терма жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонликлар сафида Камрон Юсупов хет-трик қайд этди.

Юсупов учрашувнинг 15-, 45- ва 53-дақиқаларида гол киритди. Яна бир голни 28-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Қувончбек Абраев ўз ҳисобига ёзди.

70-дақиқада эса Беҳруз Копайсинов Венесуэла терма жамоаси дарвозасига бешинчи тўпни киритди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи назорат учрашуви 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Даврон Тўлаганов 56-дақиқада, Шораҳим Шораҳмедов эса 64-дақиқада гол киритган.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.