Шошилинч
7
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус элчиси Паоло Замполли билан учрашди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасида янада мустаҳкам кўприклар қуриш — таълим ва маданиятдан тортиб, инновация ва бизнес масалаларини муҳокама қилдилар.

Мамлакатлар ўртасида яқинлашувни янада ривожлантириш учун салмоқли, ҳали тўлиқ фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Мулоқот чоғида долзарб минтақавий ва глобал муаммолар ҳам муҳокама қилиниб, барқарор ва фаровон келажакучун биргаликда ишлашга интилиш таъкидланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.