Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон тарвуз экспортини 67,7 фоизга оширди

Дилафруз Ниязова · 07.08.2025 · 17:45 · 329 views
Ўзбекистон тарвуз экспортини 67,7 фоизга оширди
Ўзбекистон тарвуз экспортини 67,7 фоизга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 29,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 130,6 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,7 минг тоннага ошган.

Энг кўп миқдордаги ўзбек тарвузлари Россияга — 66 минг тонна, Қозоғистонга — 44 минг тонна ва Қирғиз Республикасига — 19 минг тонна етказиб берилган.

Бундан ташқари, Беларусь (968 тонна), Муғулистон (618 тонна), Латвия (76 тонна), Грузия (66 тонна), Польша (61 тонна) ва бошқа давлатларга (121 тонна) ҳам тарвуз экспорт қилинган.