Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Сенати Мўғулистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 08.05.2026 · 20:15 · 212 views
Ўзбекистон Сенати Мўғулистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Сенати Мўғулистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 май куни Олий Мажлиси Сенатида Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев Мўғулистон Буюк Давлат Хурали аъзоси “Мўғулистон – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ раиси Сухбаатар Эрдэнэбат бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли шериклик алоқалари кўп асрлик дўстлик муносабатлари ҳамда ўзаро яқин савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликка асослангани таъкидланди.

Учрашув чоғида парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, парламентлараро гуруҳлар фаолияти самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, аграр ва экология соҳасида тажриба алмашиш ва замонавий ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

UzDaily · 👁 212 views · 08.05.2026 · 20:15