Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон саноатида хорижий инвестициялар иштирокидаги 4 177 та корхона фаолият юритган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Саноат мамлакатда иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллайди. Бундай корхоналар энг кўп савдо соҳасида рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг сони 7 637 тани ташкил этади.
Ахборот ва алоқа соҳасида хорижий капитал иштирокидаги 1 840 та корхона фаолият юритмоқда. Қурилиш соҳасида 1 769 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 945 та, ташиш ва сақлаш соҳасида эса 665 та корхона ишламоқда.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида хорижий инвестициялар иштирокидаги 541 та корхона мавжуд. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 247 та корхона фаолият юритмоқда. Иқтисодий фаолиятнинг бошқа турларига 3 669 та корхона тўғри келади.
Умуман, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги жами 21 490 та корхона фаолият юритган.