Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.04.2016 · 18:17 · 613 views
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати масалалари, яқин келажакда ўтказиш режалаштирилган икки ва кўп томонлама тадбирлар муҳокама қилинди.