Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Президенти Хитой миллий ядро корпорацияси раиси билан музокара ўтказди

Дилафруз Ниязова · 02.09.2025 · 17:45 · 328 views
Ўзбекистон Президенти Хитой миллий ядро корпорацияси раиси билан музокара ўтказди
Ўзбекистон Президенти Хитой миллий ядро корпорацияси раиси билан музокара ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига ташрифи доирасидаги ишбилармонлик учрашувларининг навбатдагиси “China National Nuclear Corporation” (CNNC) раиси Шэн Янфень билан бўлди.

Хитой миллий ядро корпорацияси фуқаролик ядро дастурлари соҳасидаги энг йирик давлат корхонасидир. Компания уранни қидириш ва бойитишдан тортиб, Хитой ва хорижда атом электр станцияларини қуришгача бўлган лойиҳаларнинг тўлиқ занжирини амалга оширади.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари “CNNC” раиси ва жамоасини Хитой атом саноатининг 70 йиллиги билан қутлади.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой компаниясининг замонавий технологиялар трансфери ва уран конларини ўзлаштиришдаги иштироки, истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, тинч атом соҳасида кооперацияни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.