Шошилинч
Иқтисод

Туркиянинг Eksim холдинги Фарғонадаги инвестиция лойиҳаларини ўрганади

Туркиянинг Eksim холдинги Фарғонадаги инвестиция лойиҳаларини ўрганади
Туркиянинг Eksim холдинги Фарғонадаги инвестиция лойиҳаларини ўрганади / Фото: Фарғона вилоят маъмурияти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиянинг Eksim холдинги Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқади. Томонлар аниқ ташаббусларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида холдинг вакили Нежат Тур билан учрашди.

Учрашувда Eksim холдингининг энергетика, озиқ-овқат саноати, қайта тикланувчи энергия манбалари ва бошқа йўналишлардаги фаолияти муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқди.

Хайрулло Бозоров хорижий инвесторлар учун вилоятда яратилган шароитлар, ҳудуднинг саноат ва иқтисодий салоҳияти, шунингдек, инвестиция ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берди.

Холдинг вакили ҳудуднинг инвестициявий имкониятларига қизиқиш билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.

Музокаралар якунида аниқ инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.