Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Канада элчиси Кристофер Дагган билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилди. Шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалалари бўйича мунтазам алоқаларни сақлаб туришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлади.
Учрашув конструктив руҳда ўтди. Иштирокчилар Тошкент ва Оттава ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади.