Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан учрашуви бўлиб ўтди.

Кўп қиррали Ўзбекистон – Сербия муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм каби соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

Гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форуми ҳамда Кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.