Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

UzDaily · 08.05.2025 · 21:45 · 406 views
Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.

Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олдилар.

Ташриф дастурига мувофиқ, Президентимиз Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

UzDaily · 👁 406 views · 08.05.2025 · 21:45