Ўзбекистон

Саида Мирзиёева «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилишини маълум қилди

Саида Мирзиёева «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилишини маълум қилди
Саида Мирзиёева «Демографик дивиденд — 2050» стратегияси ишлаб чиқилишини маълум қилди  / Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.u ) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Демографик дивиденд — 2050» стратегиясини ишлаб чиқиш режалари ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда у БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда ўтказилган демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирда маълум қилди.

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, ёш аҳоли Ўзбекистоннинг асосий капитали ҳисобланади. Унинг фикрича, келгуси демографик дивиденд салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ҳозирданоқ аҳолининг саломатлиги, таълими ва хавфсизлигига, айниқса, болалар ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда инвестиция киритиш зарур.

У демографик сиёсатга узоқ муддатли ва манзилли ёндашув зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда Ўзбекистон демографик прогнозлаш билан шуғулланиши ва «Демографик дивиденд — 2050» стратегиясини ишлаб чиқиши режалаштирилмоқда.

«Мамлакат келажагини нафақат инсонлар сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши белгилайди», — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.