Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга келди

UzDaily · 06.10.2025 · 19:56 · 398 views
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга келди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга келди

 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Габала халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли, Габала тумани ижро ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари эртага, 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг расмий тадбирларида иштирок этади.

UzDaily · 👁 398 views · 06.10.2025 · 19:56