Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Остонага келди

Беҳзод Ҳожиматов · 10.09.2024 · 01:09 · 587 views
Ўзбекистон Президенти Остонага келди
Ўзбекистон Президенти Остонага келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди.

Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.