Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонга ҳамдардлик билдирди

UzDaily · 22.08.2017 · 17:08 · 248 views
Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковиндга мактуб йўллади. Мазкур мактубда “кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги ҳабар бизни қаттиқ қайғуга солди” дейилган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари Президентга ва биродар Ҳиндистон халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди, нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса тез фурсатларда соғайиб кетишни тилади.

UzDaily · 👁 248 views · 22.08.2017 · 17:08