Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Бразилия билан кўп қиррали шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

UzDaily · 13.05.2026 · 09:16 · 184 views
Ўзбекистон Президенти Бразилия билан кўп қиррали шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Бразилия билан кўп қиррали шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни ташриф билан мамлакатимизга келган Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Бразилия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, сиёсий ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, кимё, электротехника, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги, селекция, туризм, спорт ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари кун тартибида бўлди.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Ҳукуматлараро комиссия тузиш таклиф этилди.

Томонлар халқаро даражадаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

UzDaily · 👁 184 views · 13.05.2026 · 09:16