Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Ўзбекистон Президенти "BNY" билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 23.09.2025 · 11:28 · 530 views
Ўзбекистон Президенти "BNY" билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти "BNY" билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “BNY” компанияси бош тижорат директори Катинка Вальстром билан учрашув ўтказди.

“BNY” - активларни бошқариш, қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, давлат ва хусусий молиялаштириш каби кенг турдаги молиявий хизматларни тақдим этувчи Американинг етакчи банк-инвестиция гуруҳидир.

Банкнинг Ўзбекистон йирик корхоналарининг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон банк-молия секторини ривожлантириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.