Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти “Битта ҳудуд – битта йўл” форумида иштирок этади

Беҳзод Ҳожиматов · 21.04.2017 · 12:16 · 307 views
Ўзбекистон Президенти “Битта ҳудуд – битта йўл” форумида иштирок этади
Ўзбекистон Президенти “Битта ҳудуд – битта йўл” форумида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказиладиган “Битта ҳудуд – битта йўл” халқаро ҳамкорлик стратегияси доирасидаги форумда иштирок этади.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И нинг брифинг давомида маълум қилишича, 28 мамлакатнинг Президентлари ҳамда Бош вазирлари мазкур форумда иштирок этишларини тасдиқлашди.

“ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан, 28 мамлакатнинг Президентлари ҳамда Бош вазирлари мазкур форумда иштирок этишларини тасдиқлашди”, - деди Ван И. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўз иштирокини тасдиқлаган.

Форум 14-15 май кунлари бўлиб ўтади. Форумда БМТ, ХВФ ҳамда Жаҳон банкининг раҳбарлари иштирок этишади.