Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга келди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга келди
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Боку шаҳрига келди.

Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 18 май куни бўлиб ўтади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида, шу жумладан, Етакчилар саммитида иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.