Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон элчихонаси Исроилда эҳтиёткорликка чақирди

Дилафруз Ниязова · 08.04.2026 · 09:42 · 131 views
Ўзбекистон элчихонаси Исроилда эҳтиёткорликка чақирди
Ўзбекистон элчихонаси Исроилда эҳтиёткорликка чақирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги элчихонаси мамлакат фуқароларига хавфсизлик соҳасидаги вазият эҳтимолий кескинлашиши муносабати билан эҳтиёткорлик чораларини кучайтиришга чақириб мурожаат қилди.

Дипломатик миссия Исроил Ички фронт қўмондонлигининг кўрсатмаларига қатъий риоя қилишни ва расмий эълонларни диққат билан кузатиб боришни тавсия қилди.

Фуқароларга ҳимояланган бинолар яқинида бўлиш ва ҳаво тревогаси сигнали ёки сирена товуши эшитилганда дарҳол хавфсиз жойларга яшириниш тавсия этилди. Таъкидланишича, паноҳ жойни фақат ваколатли органлар томонидан тегишли рухсат берилгандан кейингина тарк этиш лозим.

Элчихона ватандошларга хавфсизлик чораларига амал қилаётгани учун миннатдорлик билдирди ва мавжуд вазиятда ҳушёрликни сақлашга чақирди.

Фавқулодда мурожаатлар учун дипломатик миссиянинг ишонч телефонлари ишлашда давом этмоқда, жумладан, шошилинч ҳолатлар учун алоҳида рақам ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда мурожаатлар учун қуйидаги алоқа рақамлари амал қилади:
03-672-2466 / 03-672-2371 / 03-758-5075 / 03-758-5076

Шошилинч ва фавқулодда ҳолатлар учун: +972 54-4851397

Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz