Ўзбекистон делегацияси Kaadan Cables корхонаси фаолияти билан танишди
Ўзбекистон делегацияси Kaadan Cables корхонаси фаолияти билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурияга ташрифи давомида Ўзбекистон делегацияси мамлакатнинг энг йирик кабель ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Kaadan Cables компаниясига ташриф буюрди.
Корхонада ҳар ой 150 тоннага яқин мис хомашёси қайта ишланиб, 20 га яқин турдаги тайёр кабель ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Ташриф чоғида делегация аъзолари корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий технологиялари ҳамда экспортбоп маҳсулотлари билан яқиндан танишди.
Kaadan Cables — 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, Сурияда электр кабеллари ва саноат симлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Корхонада 400 дан ортиқ ходим меҳнат қилади ва маҳсулотлар нафақат ички бозорга, балки Яқин Шарқ давлатларига ҳам экспорт қилинади.
Музокаралар давомида электротехника соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, кабель маҳсулотларини етказиб бериш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.