Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Дилафруз Ниязова · 13.03.2026 · 11:20 · 199 views
Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди.

Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, ҳодиса шаҳар Транспорт департаментига қарашли юк автомобили иштирокида содир бўлган.

Бош консулхона ҳалок бўлган фуқаронинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.