Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қличхoнов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қличхoнов Нурафшон шаҳрига 2023 йил апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди. Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, у фаолиятини янги лавозимда давом эттиради.

Ҳудудлар раҳбарлари фаолиятига оид масалалар жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам кўтарилган эди.

Ўшанда давлат раҳбари айрим ҳокимларнинг тадбиркорлар билан ишлаш масаласидаги фаолиятини танқид қилган.

Хусусан, Нурафшондаги вазият ҳақида гапирар экан, президент маҳаллий тадбиркор икки йил давомида бюрократик тўсиқлар сабабли қурилиш ишларини бошлай олмаганини таъкидлаган. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, шаҳар раҳбарияти мазкур муаммо ҳақидаги маълумот қандай қилиб президентга етиб борганини аниқлашга кўпроқ эътибор қаратган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида Илҳом Қличхoновнинг лавозимидан озод этилиш сабаблари ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг