Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Навоийга 42 та замонавий YUTONG автобуслари олиб келинди

Дилафруз Ниязова · 10.06.2025 · 10:22 · 323 views
Навоийга 42 та замонавий YUTONG автобуслари олиб келинди
Навоийга 42 та замонавий YUTONG автобуслари олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Навоий шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

1-босқичда жорий йилнинг апрель ойида Хитойдан олиб келинган 18 дона замонавий автобусларнинг «Навоий» автовокзали – вилоят Автойўл бошқармаси” ва Тинчлик қўрғони – «Малика» автостанцияси йўналишида брутто-шартнома асосида қатнови йўлга қўйилган эди.

2-босқич доирасида куни кеча вилоятга 42 дона YUTONG автобуслари олиб келинди.

Мазкур автобуслар Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳри барча кўчаларини қамраб олувчи йўналишларда ҳаракатланиши ташкил этилади.