Спорт

Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент 19–25 октябрь кунлари тарихда илк бор катталар ўртасида стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Қитъа биринчилиги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади.

Мусобақада 33 та мамлакатдан 255 нафар спортчи иштирок этади.

Медаллар тўртта йўналишда — яккалик, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий баҳсларда ўйналади.

Жамоавий мусобақалар, шунингдек, келаси йили Қозоғистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичи вазифасини ҳам бажаради. Иштирокчилар жаҳон биринчилигига йўлланмалар учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатда ўтказиладиган ушбу мусобақада 10 нафар спортчи билан иштирок этади.

12 октябрдан ўзбекистонлик стол теннисчилари КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари билан биргаликда якуний ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.