Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Нарендра Моди "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди

UzDaily таҳририяти · 30.08.2026 · 23:45 · 45 views
Нарендра Моди "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди
Нарендра Моди "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Ҳиндистоннинг сўнгги йиллардаги жадал тараққиёти ҳамда халқаро майдонда тобора ортиб бораётган нуфузи бевосита мамлакат етакчисининг самарали фаолияти билан боғлиқ. Муваффақиятли дастур ва стратегиялар туфайли замонавий Ҳиндистон барча соҳаларда оламшумул ютуқларни қўлга киритмоқда.

Давлатимиз раҳбари нуфузли мукофотни топширар экан, бу қарор Ҳиндистон Бош вазирининг икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган беқиёс ҳиссаси учун Ўзбекистон халқи ва давлатининг юксак эҳтироми ифодаси эканини айтиб ўтди.

Ушбу тарихий ташриф ва ўтказилган сермаҳсул музокаралар натижасида дўст мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришга эришилди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар янги сифат босқичига олиб чиқилгани мамнуният билан қайд этилди.

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

– Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқаларимиз келгусида ҳам жадал ривожланиб боришига аминман, – деди Президентимиз.