Ўзбекистон

Нарбаева Қатар билан парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди

Нарбаева Қатар билан парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди
Нарбаева Қатар билан парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 153-Ассамблеяси доирасида Қатар Шўро Кенгаши Раиси ўринбосари Ҳамда бинт Ҳасан Ол-Сулайтий билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва парламентлар ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Қатар раҳбарлари эришган келишувларни амалга оширишда қонун чиқарувчи органларнинг ролини ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида соҳавий қўмиталар ва парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ўртасида мунтазам алоқаларни йўлга қўйиш, онлайн учрашувлар ўтказиш ҳамда ўзаро ташрифларни ташкил этиш таклиф қилинди.

Шунингдек, ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган қўшма «йўл харитаси»ни тайёрлаш имконияти ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамда бинт Ҳасан Ол-Сулайтий Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва Осиё хотин-қизларининг иккинчи форуми муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг гуманитар ташаббуслари, Ғазо аҳолисига кўрсатилаётган ёрдам ва мамлакатнинг можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳам юқори баҳоланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.