Ўзбекистон

Наманганда туман: рейслар захира аэродромларига йўналтирилди

Наманганда туман: рейслар захира аэродромларига йўналтирилди
Наманганда туман: рейслар захира аэродромларига йўналтирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан қўйи туман туфайли Наманган халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш ва учириш вақтинчалик чекланди. Бир неча рейслар захира аэродромларига йўналтирилди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Сочи – Наманган йўналиши бўйича HY-9826 рейси 19:24 да Фарғона аэропортига қўнди.

Flynas авиакомпаниясининг Жидда – Наманган йўналиши бўйича XY-651 рейси Тошкент аэропортига йўналтирилиб, маҳаллий вақт билан 20:10 да қўнди.

Qanot Sharq авиакомпаниясининг Истанбул – Наманган йўналиши бўйича HH-578 рейси ҳам Тошкентга йўналтирилиб, 21:28 да қўнди.

Наманган аэропорти об-ҳаво шароити яхшиланганидан сўнг ўз фаолиятини одатий тартибда қайта тиклайди. Рейслари кечиктирилган ёки йўналтирилган йўловчиларга авиакомпаниялар ва аэропортлар сайтидаги янгиланган маълумотларни кузатиб бориш тавсия этилади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.