Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

МТЗ Ўзбекистонга 2000 та трактор тўпламини етказиб беради

UzDaily таҳририяти · 13.07.2026 · 09:30 · 23 views
МТЗ Ўзбекистонга 2000 та трактор тўпламини етказиб беради

МТЗ Ўзбекистонга 2000 та трактор тўпламини етказиб беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Минск трактор заводи (МТЗ) 2026 йил охирига қадар Agromax Technic компанияси билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳа доирасида Ўзбекистонга камида 2000 та трактор тўпламини етказиб беришни режалаштирмоқда.

МТЗ маркетинг марказининг МДҲ мамлакатларига маҳсулотларни илгари суриш ва сотиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Александр Суровецнинг маълум қилишича, Ўзбекистон корхонаси базасида BELARUS тракторларини йиғиш ишлаб чиқариши йўлга қўйилган.

Корхона маълумотига кўра, томонлар тракторларни саноат усулида йиғиш ҳамда қуввати 50 от кучидан 212 от кучигача бўлган техникалар учун BELARUS товар белгисидан фойдаланишни назарда тутувчи лицензия келишувларини имзолаган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда BELARUS тракторларининг 12 та модели сертификатланган. Яна битта моделни июль ойи охиригача сертификатлаш режалаштирилган.

Agromax Technic ишлаб чиқариш майдончаси бир сменали иш режимида йилига 3000 дан ортиқ трактор ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасидаги саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган.