Мобиль операторлар 2018 йилнинг июль ойидан тарифларни сўмда ўрнатишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йил 1 июлдан тарифларни ўрнатиш ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
Тарифларни ўрнатишда ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда, хорижий валютадан, шунингдек хорижий валютадаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда, тартиб ва шартларда йўл қўйилади.