Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Мобиль операторлар 2018 йилнинг июль ойидан тарифларни сўмда ўрнатишади

UzDaily · 23.06.2017 · 12:38 · 404 views
Мобиль операторлар 2018 йилнинг июль ойидан тарифларни сўмда ўрнатишади
Мобиль операторлар 2018 йилнинг июль ойидан тарифларни сўмда ўрнатишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 1 июлдан тарифларни ўрнатиш ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.

Тарифларни ўрнатишда ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда, хорижий валютадан, шунингдек хорижий валютадаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда, тартиб ва шартларда йўл қўйилади.

UzDaily · 👁 404 views · 23.06.2017 · 12:38