Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Мирзиёев Филиппин Президентига кучли зилзила муносабати билан таъзия билдирди

UzDaily · 09.06.2026 · 11:27 · 326 views
Мирзиёев Филиппин Президентига кучли зилзила муносабати билан таъзия билдирди

Мирзиёев Филиппин Президентига кучли зилзила муносабати билан таъзия билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикаси Президенти Фердинанд Маркосга Минданао оролининг жанубий қирғоқлари яқинида содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ўз мурожаатида Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, бутун Филиппин халқига самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини изҳор этди.

Давлат раҳбари барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини ҳамда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларнинг тез фурсатда тикланишини тилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, магнитудаси 7,8 бўлган зилзила оқибатида 37 киши ҳалок бўлган, 450 нафардан ортиқ фуқаро турли даражада жароҳат олган.